Ҳикоя жанрининг вужудга келишининг назарий ва тарихий асослари
Фаридун Фархадович ЮЛДАШОВ Докторант Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Марказий Осиё халқлари тиллари ва маданияти институти Самарқанд, Ўзбекистон faridun.yuldashov.1989@mail.ru
Аннотация
Ушбу мақолада форс-тожик ва ўзбек адабиётида ҳикоя жанрининг пайдо бўлиши, тарихий тараққиёти ва назарий асослари илмий манбалар асосида таҳлил қилинган. Тадқиқотда ҳикоя жанрининг илдизлари қадимги оғзаки ижод анъаналари, зардуштий давр ёдгорликлари ҳамда классик адабиёт намуналари билан боғлиқ ҳолда ўрганилган. Шунингдек, “ҳикоят” ва “ҳикоя” тушунчаларининг луғавий, назарий ва жанрий хусусиятлари қиёсий таҳлил қилиниб, улар ўртасидаги маъновий ҳамда шаклий тафовутлар очиб берилган. Тадқиқот натижалари ҳикоя жанри табиати ва унинг адабий тараққиётдаги ўрнини илмий жиҳатдан аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.
Таянч сўзлар: адабиёт, ҳикоя жанри, ҳикоят, оғзаки ижод, муҳокот, тафовут.