Ҳуқуқий ижро – иқтисодий барқарорлик кафолати
Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан солиқ қарздорликларини ундириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Таҳлилларга кўра, жорий йил 1 май ҳолатига солиқ қарздорликларини ундиришга доир умумий қиймати 876 миллиард 478 миллион сўмлик 40 минг 348 та ижро ҳужжати юзасидан мажбурий чоралар кўрилган. Натижада 463 миллиард 830 миллион сўмлик 14 минг 609 та ҳужжат ижроси якунланган. Шундан 236 миллиард 783 миллион сўмлик 8 минг 891 та ижро ҳужжати бўйича қарздорликлар тўлиқ ундирилган.
Бундан ташқари, қолдиқдаги ижро ҳужжатлари доирасида қарздорларга тегишли 203,3 миллиард сўмдан ортиқ қийматдаги 107 та мол-мулк аукцион савдоларига чиқарилган.
Тегишли тадбирлар изчил давом этмоқда.
Абдували Бўриев, ЎзА мухбири