Хорижда ишлаш истагидаги ёшларимиз учун яна бир қулайлик яратилди (+видео)
Тошкент шаҳрида ўтаётган Халқаро миграция форуми доирасида хорижда меҳнат қилиш истагидаги ёшлар учун муҳим ташаббус – “Интил” халқаро таълим мажмуаси фаолият юрита бошлади.
Мазкур лойиҳа меҳнат бозорида талаб юқори касб эгаларини тайёрлаш, ёшларни замонавий кўникма ва хорижий тиллар билан таъминлаш, шунингдек халқаро стандартга жавоб берадиган мутахассислар захирасини шакллантиришга қаратилган.
Мутахассислар фикрича, янги мажмуа ёшларда рақобатбардош касб ва тил кўникмасини ҳосил қилиш, улар муносиб иш топиб, барқарор даромад манбаига эга бўлишида муҳим ўрин тутади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/UrXmgpRX7ss" title="Xorijda ishlash istagidagi yoshlarimiz uchunyana bir qulaylik yaratildi " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мусулмон Зиё, Дониёр Ёқубов (тасвирчи), ЎзА