Хоразмда педагоглар малака синовларидан ўтмоқда
Хоразм вилоятида бошланғич таълим ўқитувчилари учун малака тоифаси бўйича аттестация синовлари ўтказилмоқда. Жорий йилнинг 5 ноябрь куни ташкил этилган синовларда 661 нафар педагог иштирок этяпти.
2–7 ноябрь кунларига мўлжалланган аттестация жараёнларида вилоят бўйича жами 3 минг 279 нафар бошланғич синф ўқитувчисининг иштирок этиши режалаштирилган.
Синовларни белгиланган талаблар асосида ташкил этиш, баҳолаш жараёнларининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш, шунингдек, педагоглар учун зарур шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
[gallery-32355]
Мазкур аттестация синовлари ўқитувчиларнинг касбий билим ва кўникмаларини баҳолаш, уларнинг малака даражасини аниқлашга хизмат қилади.
Беҳзод САИДОВ (сурат), ЎзА