Билим олишдан касб-ҳунаргача
Андижон шаҳридаги 56-умумтаълим мактабида ўқувчиларга сифатли таълим-тарбия бериш, уларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, иқтидорини юзага чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Айни пайтда таълим муассасасида 143 нафар педагог 3 минг 549 нафар ўқувчига сабоқ бериб келади.
Мактабда ўқувчиларнинг қизиқиши ва қобилиятидан келиб чиқиб, фан, касб-ҳунар, компьютер саводхонлиги ва спорт йўналишларида турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган.
Мазкур тўгараклар ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, билимларини мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Хусусан, касб-ҳунар ва компьютер саводхонлиги бўйича машғулотларда ўқувчилар замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаётган бўлса, спорт тўгаракларида жисмоний тайёргарлигини оширмоқда.
[gallery-32295]
Таълим муассасасида ўқувчиларнинг фанларга қизиқишини кучайтириш, уларнинг истеъдодини рўёбга чиқариш ва ҳар томонлама камол топиши учун зарур шароитлар яратиш борасидаги ишлар давом этмоқда.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА