Хоразм вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Бердиев Шерзод Жуманазарович вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ш.Бердиев тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Хоразм вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Аҳмаджон Шокиров, ЎзА мухбири