Гурлан туманига янги ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Артиқов Одилбек Садуллаевич Гурлан тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
О. Артиқов тайинловга қадар Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Хоразм вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Аҳмаджон Шокиров, ЎзА мухбири