Хитойда Бутунжаҳон антидопинг агентлиги президенти билан учрашув ўтказилди
Хитойнинг Пекин шаҳрида ўтаётган Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA)нинг Осиё минтақавий симпозиуми доирасида Ўзбекистон делегациясининг WADA президенти Витолд Банка билан учрашуви бўлиб ўтди.
Мулоқот жараёнида Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икромов ҳамда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги директори Абдушукур Содиқов мамлакатимизда допингга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, халқаро стандартларни жорий этиш ва антидопинг тизимини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан фикр билдирди. Ўзбекистоннинг Бутунжаҳон антидопинг кодекси талабларини миллий қонунчиликка мослаштириш борасида эришган натижалари, спортчилар ўртасида антидопинг таълимини кенгайтириш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббуслар эътироф этилди.

Ўз навбатида WADA президенти Wитолд Банка Ўзбекистон тажрибасини халқаро майдонда оммалаштириш хусусида ўз фикр ва таклифларини билдириб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистоннинг халқаро антидопинг ҳамжамияти ривожига қўшаётган ҳиссаси, халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда спортда адолат ва шаффофлик тамойилларини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларга юқори баҳо берилди.
Т.Рўзиев,
ЎзА