“Хитой тили кўприги – 2026” халқаро танлови ғолиблари тақдирланди
ТДШУ ҳузуридаги Конфуций институтида “Хитой тили кўприги – 2026” халқаро танлови финалчилари ва ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбир доирасида “Ипак йўли бизни боғлайди — Мен ва Хитой” қисқа метражли видеолар танлови ғолибларини тақдирлаш ҳамда Элчихона стипендияларини топшириш маросими ҳам юқори савияда ўтказилди.
Тадбирда хитой тилини ўрганаётган иқтидорли талабалар, профессор-ўқитувчилар, Хитой маданият маркази ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Ушбу “Хитой тили кўприги – 2026” халқаро танлови Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ТДШУ ҳузуридаги Конфуций институти, СамДЧТИ ҳузуридаги Конфуций институти ҳамда Хитой маданият маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.

Танловнинг дастлабки босқичларида республика бўйича 67 нафар талаба иштирок этди. Саралаш ва ярим финал босқичлари якунларига кўра, мамлакатимизнинг 7 та етакчи олий таълим муассасасидан 15 нафар энг иқтидорли талаба финал босқичига йўлланма олди.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА