Ҳиндистон Бош вазири Шавкат Мирзиёевга Синдоровнинг тарихий бланкасини совға қилди
Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Президент Шавкат Мирзиёевга ўзига хос ва тарихий совғани тақдим этди.
Бу, ҳамюртимиз гроссмейстер Жавоҳир Синдоровнинг Гоадаги ФИДE “Жаҳон кубоги-2025” финалида ўз қўли билан ёзган асл партия бланкасидир.
Айтиш лозимки, Жавоҳир Синдоров ўтган йилнинг 31 октябрь - 27 ноябрь кунлари Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида ўтказилган Жаҳон кубоги мусобақаси финалида хитойлик Вей Ини мағлуб этиб, ФИДE Жаҳон кубоги тарихидаги энг ёш чемпионга айланган ва Номзодлар турнирига йўлланмани қўлга киритган эди.
Нарендра Моди тақдим этган тарихий партия юришлари қайд этилган ушбу қимматбаҳо эсдалик чарм муқова Жавоҳирнинг елкасига Ўзбекистон байроғини ёпган ҳолдаги сурати билан бирга тақдим этилди.
Ҳиндистон шахмат федерацияси (AICF) ушбу воқеани икки мамлакат ўртасидаги дўстликни боғловчи ҳақиқий шахмат дипломатияси, дея эътироф этди.
Т.Рўзиев,
ЎзА