“Ҳар куни 20 варақ” челленжи ёшларни мутолаага чорламоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ёшлар куни муносабати билан Аҳмад Фарғоний номидаги Фарғона вилоят ахборот-кутубхона марказида “Ҳар куни 20 варақ китоб ўқийман” челленжи доирасида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда ёшлар етакчилари, ўқувчилар ҳамда волонтёр ёшлар иштирок этиб, кутубхонада яратилган замонавий шарт-шароитлар, бой китоб фонди, электрон хизматлар ва ёшларга мўлжалланган лойиҳалар билан яқиндан танишди.
Тадбир давомида иштирокчиларга китобхонлик маданиятини юксалтириш, илм-фан ва адабиётга қизиқишни оширишга қаратилган ташаббуслар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, ёшлар кутубхонага аъзо бўлиш жараёнларида фаол иштирок этиб, ахборот-ресурс хизматларидан фойдаланиш тартиблари билан таништирилди.
[gallery-29597]
Таъкидланганидек, мазкур челленж ёшлар ўртасида мутолаа маданиятини кенг тарғиб қилиш, уларнинг маънавий дунёқарашини бойитишга хизмат қилмоқда.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА