Гандболчиларимиз “Men’s IHF Trophy Asia” мусобақаси финалида
Бугун, 9 ноябрь куни Покистоннинг Файсалобод шаҳрида Халқаро гандбол федерацияси (IHF) томонидан ташкил этилган ва 2027 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи “Men’s IHF Trophy Asia” 3-зона халқаро мусобақасининг ҳал қилувчи ўйинлари бўлиб ўтади.
Тожикистон, Қирғизистон, Покистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон терма жамоалари иштирокида ўтаётган баҳсларнинг U-18 ва U-20 ёш тоифаларида мамлакатимиз вакиллари гуруҳ босқичидаги барча учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.

Бугун, 9 ноябрь куни Ўзбекистон U-18 ва U-20 терма жамоаси аъзолари 1–2-ўринлар учун кечадиган баҳсларда Покистон ва Қозоғистон вакилларига қарши майдонга тушади.
Тўлқин Рўзиев,
ЎзА