Футзал: Янги мавсумнинг янги мақсадлари ва вазифалари белгиланди
Пойтахтимизда жаҳон футболининг афсоналари билан ўтказилган матбуот анжуманидан сўнг Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов иштирокида 2026/2027 йилги футзал мавсумининг бошланишига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда ЎФФ президенти янги мавсумга тайёргарлик, Олий лига мусобақалари регламентига киритилган муҳим ўзгаришлар, легионерларга белгиланган лимитлар ва мазкур қарорларнинг асосий сабаблари ҳақида сўзлаб берди.

Ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг профессионал футзалга кириб келиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш ва миллий терма жамоанинг келажакдаги салоҳиятини янада ошириш мақсадида Олий лига жамоалари таркибига 2009 йил ва ундан кейин туғилган ёш футзалчиларни жалб этиш масаласига эътибор қаратди.
Брифингда журналистларнинг саволларига жавоб бериш асносида ҳудудларда футзал учун зарур шароитларни кенгайтириш ҳамда келгусидаги устувор вазифалар белгилангани таъкидланди.
Т.Рўзиев, ЎзА