Футболчиларимиз бугун финал остонасида Япония билан рақобатлашади
Бугун, 19 май куни Cаудия Арабистонида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогининг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон — Япония, Австралия — Хитой терма жамоалари ўзаро рақобатлашади.
Биз учун аҳамиятлиси, Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари баҳси мамлакатимиз вақти билан соат 20:00 да бошланади. Учрашув “King Abdullah Sports City” стадионида бўлиб ўтади. Хитой ва Австралия жамоалари тўқнашуви эса 23:30 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу Осиё кубогида чорак финалга етиб келган Ўзбекистон, Жанубий Корея, Япония, Австралия, Хитой, Вьетнам ва Тожикистон терма жамоалари жорий йилнинг 19 ноябрь кунидан 13 декабрь санасига қадар Қатарда давом этадиган Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА