Футбол: Ўзбекистон клублари 3 та йўлланмани сақлаб қолди
Осиё футбол конфедерацияси 2027/2028 йилги мавсум учун клублар ўртасидаги мусобақалар бўйича йўлланмалар тақсимотини расман эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон келаси мавсумда ҳам 3 та йўлланмани сақлаб қолади. Хусусан, 2027 йилнинг кузида старт оладиган Осиё чемпионлар лигаси Элит мусобақасида мамлакат клублари учун 1 та тўғридан-тўғри йўлланма ва 1 та саралаш босқичи орқали иштирок этиш имконияти мавжуд бўлади. Шунингдек, Осиё чемпионлар лигаси 2 турнирида яна 1 та клубимиз иштирок этади.
Эслатиб ўтиш жоиз, жорий йилнинг кузида старт оладиган халқаро клублар мусобақаларида ҳам Ўзбекистон клублари айнан шу форматдаги тартиб асосида иштирок этади.
Маълумот учун, бу йил Осиё майдонларида мамлакатимиз шарафини “Нефтчи”, “Пахтакор” ҳамда “Насаф” клублари ҳимоя қилади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА