Фитосанитария тартиб-таомиллари соддалаштирилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Фитосанитария тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳамда мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш жараёнларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Фитосанитария тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳамда мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш жараёнларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида рақамлаштириш ва автоматлаштирилган хавфларни бошқариш тизимини такомиллаштириш орқали давлат хизматлари самарадорлигини ошириш ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун янада қулай шароитлар яратиш мақсад қилинган. Бу йўлда қуйидагилар асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб белгиланди:
а) автоматлаштирилган хавфни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳисобига бир йилда ўртача:
карантин остидаги маҳсулотларнинг бутлиги (идентификация) текширувлари сонини 30 фоизгача қисқартириш;
олиб кирилаётган фитосанитар хавф даражаси ўрта товарлар назоратига вақт сарфини ўртача 3 иш кунидан 1 иш кунига қисқартириш ва хавф даражаси паст бўлган товарлар бўйича хавф профиллари асосида автоматик равишда карантин кўриги далолатномасини расмийлаштириш;
тадбиркорлик субъектларининг юкларини кўрик учун йўналтириладиган омборларда сақлаш харажатларини 60 миллиард сўмгача қисқартириш;
б) фитосанитария хавф даражаси қайта баҳоланган 119 та ТИФ TH код остидаги товарларни карантин остидаги маҳсулотлар рўйхатидан чиқариш;
в) мева-сабзавот маҳсулотларини ҳудудлараро ташишда сунъий тўсиқларга чек қўйиш;
г)мева-сабзавот маҳсулотлари экспортида жозибадорликни ошириш, маҳсулотларнинг хом узилиши ва сараланмаслигининг олдини олиш, сифатли қадоқлашга ўтиш ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги талабларига мослаштириш мақсадида карантин инспекторининг ички фитосанитария сертификатини расмийлаштиришдаги айрим функцияларини бажаришга кўмаклашувчи жамоатчи инспектор фаолиятини йўлга қўйиш.
Фитосанитария тартиб-таомилларини соддалаштириш мақсадида Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси томонидан 2026 йил 1 августдан бошлаб карантин остидаги маҳсулотлар фитосанитария назоратини амалга оширишда хавфларни бошқаришга асосланган танлаб олишнинг автоматлаштирилган механизми жорий қилинади. Бунда:
алоҳида ёндашув асосида ҳар бир давлат ва товарнинг карантин ва фитосанитар ҳолати таҳлил қилиниб, хавфларни бошқариш тизимида карантин остидаги маҳсулотлар доимий янгилаб туриладиган хавфлар профили орқали фитосанитар назорат учун танлаб олинади;
хавфларни бошқариш тизими Қўмитанинг "E-Fitouz" ААТда шакллантирилади ҳамда Божхона қўмитасининг "Ягона дарча" БАТ билан тўғридан-тўғри интеграция қилинади ва амалиётга жорий қилиш бошланади;
б) хавфларни бошқариш тизимини ишлаб чиқиш ва уни доимий техник қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
д) карантин остидаги маҳсулотларни фитосанитария назоратининг хавф профиллари ва мезонларига асосланган хавфларни бошқариш тартиби Қўмита раиси томонидан тасдиқланади.
ЎзА