Фирибгар қамалди, пулингизчи? (+видео)
Фирибгар жазоланди. Аммо сизнинг пулингиз-чи? Жиноятчи жазоланса-да, жабрланувчининг зарари нега ундирилмай қолади? Бу тизимдаги муаммоми?
Тасаввур қилинг: сизни алдашди. Пулдан айрилдингиз. Жиноят иши қўзғатилди, суд бўлди ва фирибгар жазоланди.
Аммо… сиз пулингизни ололмадингиз. Шунда табиий савол туғилади: жиноятчи жазосини олган бўлса, жабрланувчининг зарари нима бўлади?
Фирибгар қамоқда ўтирган йиллари жабрланувчига етказилган зарарни автоматик равишда қопламайди. Зарарни ундириш эса алоҳида ҳуқуқий ва ижро жараёнларини талаб қилади.
Яна бир муаммо: айрим ҳолатларда маҳкумнинг номида расмий мол-мулк ёки даромад бўлмаслиги, активлар бошқа шахслар номига ўтказилган бўлиши мумкин. Натижада суд ҳукми мавжуд, жазо тайинланган, аммо жабрланувчи ўз пулини амалда қайтаришда қийинчиликка дуч келади.

Хўш, бу муаммо қонунчиликдаги тартиблар билан боғлиқми ёки уларнинг ижросидами?
Нега жазо тайинлаш механизми билан етказилган зарарни реал ундириш механизми бир-биридан узилиб қолиши мумкин?
Ва энг муҳими — фирибгар жазосини ўтаб чиққани билан жабрланувчи олдидаги қарзи тугадими?
Батафсил
Моҳичеҳра Эшмирзаева;
Ёқуб Мелибоев, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА