“Филармония ёш ижодкорлари” кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтади
Жорий йилнинг феврал ва март ойларида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон давлат филармонияси томонидан ташкил этилган “Филармония ёш ижодкорлари” кўрик-танловининг ҳудудий босқичлари ташкил ниҳоясига етди.
3 апрель куни пойтахтимиздаги “Туркистон” санъат саройида мазкур кўрик-танловнинг Республика босқичи бўлиб ўтади. Унда танловнинг ҳудудий босқичларида ғолибликни қўлга киритиб, Республика босқичига йўлланма олган 17 ёшдан 30 ёшгача бўлган ижодкорлар иштирок этади.
Танловнинг асосий мақсади - ёш ижодкорларда Ватанга садоқат, миллий ғурурни юксалтириш, азалий қадрият ва анъаналаримизга бўлган ҳурмат ҳиссини янада кучайтириш ҳамда халқимизнинг маънавий дунёсини бойитадиган бадиий асарларни яратишдан иборат.
ЎзА