Файзулла Аҳмадалиев ижодида миллийлик ва замонавийлик уйғунлиги(+видео)
"Рассом устахонаси" лойиҳасининг бу галги қаҳрамони Ўзбекистон халқ рассоми Файзулла Аҳмадалиевнинг асарларидаги сиймоларнинг туғилиши мураккабдир. У фикрлар қуввати сингдирилган туйғулардан ва саросимада қолган беқарорликнинг меваси бўлиб келади. Рангтасвир жисм ва руҳнинг муносабатини мушоҳадаси кўринишида, яъни ранглар нозиклигида, ранглар қатламининг эстетикасида намоён бўлиб, томошабин тасаввурини интелектуал мифологемлар ва мураккаб символик ребусларга қараганда кўпроқ забт этади.
Файзулла Аҳмадалиев 2010-2015 йилларда анъанавий миллий ўзбек каштачилиги билан қизиқиб қолиши натижасида зўр бериб, мутаносиблик рангбаранглигига эришишга ҳаракат қилганлигини пайқаш мумкин.
Рассом Ўзбекистон замонавий тасвирий санъатдаги ўзига хос рангтасвир усталардан биридир. У ижодини ўз руҳиятини англашга олиб борадиган сон-саноқсиз йўллар сиймоси сифатида тасаввур қилади. Бу рангтасвир устасининг ижоди яна шуниси билан қизиқарлики, у ўзбек рангтасвирини ривожланишини энг долзарб ва муҳим қирраларини ифода этади. Жумладан сўнгги ўн йилликда миллий санъатнинг вазифалари бутунлай бошқа янги тушунчалар билан бойиди ва янги имкониятлар ўзлаштирилди.
Санъатнинг мазмун моҳияти трансцендент маъно ва шарқ менталитетига хос метафизик мушоҳада касб этиши ва замонавий маданий муҳитни ривожланиб бориши натижасида бугунги кунга хос фалсафа билан бойиб бормоқда.
Мунира Рамозонова, Дониёр Якубов, Салимжон Обиджонов, ЎзА