Фарзанд онаси бағрида
Қорақалпоғистон Республикаси Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 2026 йил 15 июнь кунги ижро ҳужжатига асосан вояга етмаган бир нафар фарзандни жавобгар Ж.Ю.дан онаси Х.Ю.нинг тарбиясига олиб бериш белгиланган.
Мажбурий ижро бюроси Беруний туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим ходимлари томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилди. Хусусан, ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида бўлим ходимлари томонидан жавобгарнинг яшаш манзилига бормасдан, жавобгар ва даъвогарлар Мажбурий ижро бюроси туман бўлимига чақирилиб, жавобгарга суд қарори ижроси таъминланиши лозимлиги, унинг ижросини таъминламасликнинг оқибати ҳақида батафсил тушунтириш берилди.
Шунинг натижасида, бола ихтиёрий равишда онаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири