Фармоннинг жойлардаги ижроси ўрганилмоқда
Гулнора Маруфова бошчилигидаги ишчи гуруҳ вилоят "Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази"да бўлишди.
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфова бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухоро вилоятида Президентимизнинг жорий йил 30 июлдаги "Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб жойларда амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги бўйича ҳолатни ўрганиб чиқди.
Ишчи гуруҳи фармоннинг ижросини амалга оширишда жойлардаги Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, сектор раҳбари - маҳаллий ҳокимликлар тизими маҳаллаларга етиб борганлиги, карантин даврида ҳимояга муҳтож аҳолидан доимий хабар олиш бўйича ҳар бир маҳаллада фуқаролар йиғини раиси раҳбарлигида штаблар тузилганлиги муҳокама қилинди. Шунингдек ҳудудларга чиқадиган масъуллар учун фуқаролар йиғини - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ишлари тизимли йўлга қўйилганлиги, маҳалла ходимлари томонидан оилаларда шахсий гигиена ва санитария ҳамда карантин қоидаларига қатъий амал қилиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилганлиги, маҳаллабай уй шароитида даволанаётган касаллик аломатларисиз енгил шаклда кечаётган беморлар ва карантинга олинган мулоқотдагиларни яшаш манзили бўйича қатъий назоратга олинганлиги тўғрисидаги масалаларга атрофлича тўхталди.
Гулнора Маруфова бошчилигидаги ишчи гуруҳ вилоят "Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази"да бўлишди. Ташриф доирасида марказда касб-ҳунарга ўқитилган, имтиёзли кредитлар олган, бандлиги таъминланган хотин-қизлар бўйича амалга оширилган ишлар атрофлича ўрганилди. Мавжуд камчиликлар, муаммолар кўриб чиқилди. Уларни бартараф этиш буйича манзилли топшириқлар берилди. Марказ фаолиятини олиб боришда вилоят бандлик бошқармаси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, туман, шаҳарларнинг ижтимоий иқтисодий аҳволидан келиб чиққан ҳолда ўша ҳудудга мос бўлган касб-ҳунарга ўқитиш, шунингдек ҳудудга мос бўлган тадбиркорлик йуналишларини йулга қўйиш, бизнес режалари асосида кредитлаштириш ва грантлар ажратилиши тизимини ислоҳ қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Ишчи гуруҳнинг кейинги манзили Бухоро шаҳридаги "Ойдин Нур" оилани ижтимоий ҳимоялаш маркази бўлди. Марказнинг аёлларга кўрсатиладиган хизматлари, яратилган шарт- шароитлар билан яқиндан танишишди.
- "Ойдин Нур” оилани ижтимоий ҳимоялаш маркази йигирма йилдан ортиқ тажрибага эга, - дейди Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфова. - Республиканинг реабилитация марказлари бу марказ фаолиятидан тажриба алмашишни ва ҳамкорликда фаолият юритишни ўрганса мақсадга мувофиқ бўлади. Марказ ходимларининг фаолиятини ўрганиш, уларнинг тажрибасига суяниш бугунги кун талабидир.
Ишчи гуруҳи томонидан марказ фаолияти ўрганилди. Марказда психолог, ҳуқуқшунос фаолияти йўлга қўйилган. Марказ ходимларининг олиб борилаётган иш фаолияти, фуқаролар мурожаати, иш услублари кўриб чиқилди. Фаолиятни янада такомиллаштириш бўйича маслаҳатлар берилди.