Очиқ осмон остида “Ректор ва ёшлар” учрашуви
Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети ректори Феруза Мадраҳимова иқтидорли талабалар билан очиқ осмон остида самимий мулоқот қилди.
Суҳбат давомида талабалик йилларида вақтни тўғри тақсимлаш, аниқ мақсад сари интилиш, илм олиш, доимий изланиш ва ўз устида ишлаш, яхши дўст танлаш ҳақида фикр алмашилди.
Талабалар эса ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан саволлар бериб, таклиф ва ташаббусларини билдирди.
– Билим масканимизнинг бағрида, мусаффо осмон остида бўлиб ўтган мулоқотда ўзимизни қизиқтираётган орзу интилишларимиз, янги ташаббусларимиз ва таклифларимизни ректоримизга эркин баён этдик, – дейди талаба Сабина Оллашукурова. – Биз биргалашиб қўшиқлар куйладик. Шўх куй-қўшиқлар ва қизиқарли интеллектуал ўйинлар барчамизга кўтаринки кайфият ва унутилмас таассуротларни улашди.
[gallery-31518]
Мулоқот аввалида ректорнинг ёшлар билан биргаликда велосипедда сайр қилгани эса талабалар учун мулоқот олдидан эркин муҳит яратди.
Аҳмаджон Шокиров,
ЎзА мухбири