Фарғоналик журналистлар амалий семинарларда маҳорат оширмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилоятида ташкил этилган йирик медиа лойиҳа – “Медиа ҳафталик” тадбирлари қизғин давом этмоқда.
“Farg‘ona Expo” марказида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун навбатдаги амалий машғулот ва семинарлар ўтказилди.
ЎзА мухбири Икром Аввалбоев “Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёнини ёритишнинг муҳим йўналишлари” мавзусида вилоятдаги газета ва журналлар бош муҳаррирлари, мухбирлар ҳамда интернет журналистикаси вакиллари билан мулоқот қилди. Семинарда ислоҳотларни холис, тезкор ва таъсирчан тарзда ёритиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, журналист Умида Олимова кейинги ўн йилликда мамлакатда кузатилган ўзгаришлар динамикаси, ҳудудларда амалга оширилган муваффақиятли лойиҳалар ҳамда эришилган ютуқларни профессионал ва холис ёритиш бўйича ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.
[gallery-29515]
Контент маркази монтаж устаси Сардор Маъмуров эса ҳудудий телеканаллар тасвирчи ва монтажчилари учун “Монтаж жараёнида эътибор қаратиладиган жиҳатлар: замонавий репортаж ритми” мавзусида амалий машғулот олиб борди.
Таъкидланганидек, “Медиа ҳафталик” доирасидаги семинар ва учрашувлар соҳа вакилларининг касбий маҳоратини ошириш, замонавий медиа кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Медиа ҳафталик тадбирлари 22 майга қадар давом этади.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА