Фарғонада "Қовун сайли"
“Қовун сайли” деганда Хоразм фестивали кўз олдингизга келади. Йўқ, Фарғона водийсида ҳам асрлар давомида ширасидан тил қотадиган қовунлар етиштириб келинган. Хирмон кўтарилгач, Фарғона вилоятининг Бешариқ тумани Андархон қишлоғида анъанавий халқаро "Қовун сайли" бошланди.
Унда хорижий меҳмонлар, қовун етиштирувчилар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқда. Улар қовун етиштирувчи оилалар тажрибаси, уни сақлаш жараёнлари билан танишдилар.
Сайл давомида "Қовун боғлаш" мусобақаси ҳам бўлиб ўтди. Шунингдек қовун етиштириш бўйича маҳорат дарслари, ташкил этилди.
Қовун сайлида Фарғона водийсининг барча вилоятларидан полиз экинлари мутахассислари, олимлар, тажрибали қовунчилар иштирок этар экан бундай тадбирни мунтазам, ҳар йили ташкил этиш таклифи билан чиқдилар.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА