Фарғона ёшлари Японияда билим олади ва бизнес юритади
Япониядан хабарлар
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги делегация айни пайтда Японияда хизмат сафарида бўлиб турибди. Йирик компаниялар ва ишбилармон доиралар вакиллари билан учрашувлар, ҳудудлараро савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда янги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш кун тартибидаги бош масалалардир.

Ҳоким бугун Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонасида “Washin Trading Co., Ltd.” компанияси раҳбари Рамзан Сиддиқ билан учрашди. Унда Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов ҳам иштирок этди, деб хабар беради элчихона телеграм каналидаги ахборотда.
Учрашувда Фарғона вилоятида етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотларини Япония бозорига тизимли равишда етказиб бериш, экспорт ҳажмини ошириш ва ҳамкорлик кўламини кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

* * *
Фарғоналик ёшлар учун Японияда ўқиш ва ишлаш имкониятлари кенгаймоқда
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Японияда давом этаётган хизмат сафари доирасида “Willtec Co., Ltd.” компанияси вице-президенти Мизутани Татсо билан учрашди. Унда замонавий кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Компания бугунги кунда Фарғона давлат техника университети билан ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, қурилиш соҳаси учун малакали мутахассислар тайёрлашга ҳисса қўшмоқда.

* * *
Меморандиум имзоланди Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Япониянинг йирик компанияси — “Sumitomo Corporation” вакиллари билан учрашди.

Самимий мулоқот чоғида икки томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари хусусида сўз юритилди.
Вилоят ҳокими Фарғонанинг инвестицион муҳити, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда мавжуд имкониятлар ҳақида маълумот берди. Учрашув чоғи ўзаро хамкорлик тўғрисида англашув меморандиуми имзоланди.
Мухаммаджон Обидов ЎзА