Фарғона шаҳрида янги бозор фойдаланишга топширилди
Фарғона шаҳрида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Фарғона шаҳрида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори қурилиб, фойдаланишга топширилди.Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари жараёнида барпо этилаётган янги замонавий корхоналар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари, муҳташам таълим ва тиббиёт муассасалари, спорт иншоотлари ҳудудлар қиёфасини тубдан ўзгартириб, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.
Фарғона вилояти марказида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Янги савдо мажмуалари, бозорлар қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш, сотувчи ва харидорларга янада қулай шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янгидан барпо этилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори ҳам ана шу ишларнинг узвий давомидир.
Бозор қурилишига 7 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди. Бу ерда савдо қилиш учун барча шароит яратилган.
– Мажмуа деҳқон ва фермерлар, тадбиркорлар учун логистика маркази вазифасини ҳам ўтайди, – дейди бозор директори М.Бойматов. – Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, шартномалар тузиш ва экспорт қилиш учун барча шароит яратилган. Омборхоналарда 2 минг 800 тонна маҳсулотни сақлаш имконияти мавжуд. Савдо расталарининг усти ёпиқ, сотувчи ва харидорлар учун барча қулайлик яратилган.