Европада Миллатлар лигасига старт берилади!
Бугун, 24-сентябрь куни УEФА Миллатлар лигасининг 2026/27-йилги мавсумига старт берилади. Европанинг етакчи терма жамоалари яна бир бор нуфузли соврин учун курашга киришади. Гуруҳ босқичи 24-сентябрдан 17-ноябргача давом этади.
Мусобақанинг илк кунидаёқ футбол мухлисларини бир қатор қизиқарли учрашувлар кутмоқда. А лигасида Нидерландия — Германия, Сербия — Греция, Норвегия — Дания ҳамда Португалия — Уэлс баҳслари бўлиб ўтади. Амалдаги чемпион Португалия ҳам айнан бугун янги мавсумдаги юришини бошлайди.
Кейинги кунларда эса Италия — Белгия, Туркия — Франция ва айниқса 26-сентябрь куни бўлиб ўтадиган Англия — Испания учрашувлари марказий баҳслардан бўлиши кутилмоқда.
Ўзбек ва жаҳон спортига оид энг сўнгги янгиликлар: @Uzasport