Эрон Каспийдаги ҳужум юзасидан Украинага кескин норозилик билдирди
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Каспий денгизида Украина ҳарбийлари томонидан Эрон савдо кемасига қилинган ҳужумни кескин қоралаб, бу ҳаракат жавобсиз қолмаслигини маълум қилди.
Вазирлик маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида кема экипажининг бир аъзоси ҳалок бўлган, икки киши жароҳат олган. Шу муносабат билан Теҳрон Украинанинг Эрондаги муваққат ишлар вакилини чақиртириб, расмий норозилик нотасини топширган.
Ўз навбатида, Украина президенти Владимир Зеленский мамлакат Қуролли кучлари Россиянинг ҳарбий таъминотида фойдаланилган Каспий денгизидаги кемаларга зарба берилганини тасдиқлади. Унинг таъкидлашича, ушбу операциялар РФга ҳарбий юкларни етказиб бериш занжирини издан чиқаришга қаратилган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА