Мўғулистонда халқаро математика олимпиадаси старт олди
Ахборот ҳамкоримиз - "MONTSAME" маълумотларига кўра, жорий йил 23 июль куни Мўғулистон ўз тарихида биринчи марта Халқаро математика олимпиадасига (MIMC) мезбонлик қилди ва очилиш маросими кўтаринки кайфиятда ўтди.

Таъкидланишича, Улан-Батордаги очилиш маросимида бутун дунёдан 1000 дан ортиқ иштирокчи қатнашган.
Анъанавий халқ қўшиқлари, ранг-баранг миллий рақслар, отлиқ цирк ижрочиларининг ҳаяжонли ва хавфли трюклари томошабинларда катта таассурот қолдирди.

Хабарга кўра, ушбу тадбирни ўтказиш учун 30 дан ортиқ давлат ташкилотлари ва хусусий компаниялар, шунингдек, кўнгиллилар ва мутахассислар бирлашди.

Бу йил MIMC расмий порталида 33 та мамлакат ва ҳудудлардан жамоалар рўйхатдан ўтган. Канададан тортиб Жанубий Африкагача бўлган барча қитъалардан энг кучли ёш ақл эгалари интеллектуал курашга тўпланишди.
Г.Сатторова, ЎзА