Эр ва эран сўзлари: маъно ва талқин
Насиба ЖЎРАҚУЛОВА таянч докторант Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти Тошкент, Ўзбекистон Nasibazhurakulova@gmail.com
Аннотация
Эр, эран лафзи бадиий адабиётда мукаммал хулқ соҳиби, комил инсонга нисбатан қўлланадиган энг асосий номлардан биридир. Мазкур мақолада эр сўзининг тарихий илдизи, истилоҳ ўлароқ маънолари ҳамда бадиий адабиётдаги асосий хусусиятлари таҳлилга тортилган.
Таянч сўзлар: эр, эран, комил хулқ соҳиби, мардлик, муқаддас, илоҳий, ҳуррият, ўгит айтувчи устоз.