Элликқалъада соҳилбўйи дам олиш маскани барпо этилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманида аҳоли учун замонавий дам олиш масканларини барпо этиш ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар изчил амалга оширилмоқда.
Шундай лойиҳалардан бири сифатида туман марказидан ўтувчи «Элликқалъа» канали бўйида соҳилбўйи ҳудудини ободонлаштириш ишлари якунланди.
Қиймати 4,2 миллиард сўм бўлган лойиҳа доирасида каналнинг 2,2 километрлик қисмида соҳилбўйи инфратузилмаси яратилди. Бу ерда 3 километр пиёдалар йўлакчаси барпо этилди, 200 та декоратив ёритиш чироғи ўрнатилди, 5,3 километр темир панжара тортилди ҳамда 3 та пиёдалар кўприги қурилди.
[gallery-30516]
Натижада аҳолининг дам олиши, сайр қилиши ва бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун замонавий шароит яратилди. Лойиҳанинг тўлиқ ишга туширилиши билан хизмат кўрсатиш соҳасида 50 та янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда.
Мазкур лойиҳа хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтириш, туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА