“Eco Fruits” ва “Soft goʻsht” савдо марказлари фаолият бошлади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги Наманган туманидаги Ахсикент маҳалласида тадбиркорлар ташаббуси билан янги савдо марказлари ишга туширилди.
Тадбиркор Бунёд Ёқубов томонидан ташкил этилган “Eco Fruits” марказида 300 дан ортиқ турдаги сархил мевалар аҳолига таклиф этилмоқда. Бу орқали 12 киши ишли бўлди.
[gallery-29956]
Шунингдек, мазкур ҳудудда тадбиркор Файзулла Эгамбердиев асос солган “Soft goʻsht” маркази ҳам ўз фаолиятини бошлаши билан 20 та янги иш ўрни яратилди. Бу ҳудуддаги мазкур тармоқнинг 5-филиали ҳисобланади. Лойиҳа доирасида йил якунига қадар яна 12 та филиал ташкил этилиши ва 200 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА