Диёра Келдиёрова қайтишини олтин медаль билан нишонлади
“Париж-2024” Олимпия ўйинлари чемпиони Диёра Келдиёрова Қозоғистонда ўтказилган “Aktau Asian Open 2026” халқаро турнирида олтин медални қўлга киритди.
Танаффусдан сўнг татамига қайтган ҳамюртимиз мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, барча беллашувларини муддатидан аввал иппон баҳоси билан якунлади.
-57 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган дзюдочимиз финалда озарбайжонлик Фарида Мирзаевани мағлуб этиб, мусобақа ғолибига айланди.
Ушбу натижа Диёра Келдиёровага халқаро рейтинг учун 100 очко тақдим этди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА