Депутат кўмагида ички йўл таъмирланмоқда
Ҳудудлардаги мавжуд масала ва муаммоларни ҳал этиш аҳолига қулай шароитлар яратишда, ҳудудлар қиёфасини янада яхшилашда муҳим аҳамият касб этади. Бу борада халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги депутатларнинг жойларда олиб бораётган ўрганишлари ва турли муаммоларга ечим топишга кўмаклашаётгани эътиборга молик.
Халқ депутатлари Олмазор тумани Кенгашидаги ЎзХДП депутати Зиё Паризод Азамат қизи томонидан юборилган депутатлик сўрови асосида сайлов округи ҳудудидаги Мухбир ва Тараққиёт кўчаларида асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.
Депутат ҳудудга чиқиб, амалга оширилаётган ишлар жараёни билан танишди. Ўрганиш давомида йўл қопламасининг ҳолати, қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифати ва белгиланган муддатларга риоя этилиши юзасидан масъуллар билан мулоқот қилинди.
Мазкур ишлар фуқаролар мурожаатларида кўтарилган йўл муаммоларини бартараф этишга қаратилган бўлиб, ички йўлларнинг ҳолатини яхшилаш, транспорт қатнови хавфсизлигини таъминлаш ҳамда аҳоли турмуш сифатини оширишга хизмат қилади.
М.Комилова, ЎзА