Давлатимиз раҳбари Фабио Каннаваро бошчилигидаги мураббийлар штабига янги зафарлар тилади
Президент Шавкат Мирзиёевнинг футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан учрашуви давом этмоқда.
Бугун терма жамоамиз билан катта тажриба ва чемпионлик характерига эга Фабио Каннаваро бошчилигидаги мураббийлар штаби ишлаётгани қайд этилди.
2006 йилда Германияда ўтказилган мундиалда Каннаваро сардорлик қилган Италия терма жамоаси жаҳон чемпиони бўлган. Ўша йили Каннаваро дунёнинг энг яхши ўйинчиси деб эътироф этилган ва футбол тарихида “Олтин тўп” соҳиби бўлган кам сонли ҳимоячилардан бирига айланган.
Янги мураббий жисмоний тайёргарлик ва ҳужумчилар билан ишлайдиган мураббийларни, шифокор, нутрициолог ва ошпазларни олиб келгани ҳамда халқаро тажрибага эга яхши жамоани шакллантиргани таъкидланди.
–Фурсатдан фойдаланиб, Фабио Каннаварони мураббий сифатида мундиалдаги биринчи иштироки билан табриклаб, мураббийлар штабига янги зафарлар тилайман, – деди давлатимиз раҳбари.
ЎзА