Чой импорти қанчага камайди?
Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон йигирма иккита хорижий давлатдан қиймати 26,7 миллион долларга тенг бўлган 20,2 минг тонна чой импорт қилган.
Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон йигирма иккита хорижий давлатдан қиймати 26,7 миллион долларга тенг бўлган 20,2 минг тонна чой импорт қилган. Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда бу 416,2 тоннага камайган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган саккиз ой мобайнида Ўзбекистонга чой маҳсулотини энг кўп импорт қилган бир нечта давлатларни кўриш мумкин. Агар миқдорларига тўхталадиган бўлсак, пешқадамлар сафида Хитой бўлиб, 16,1 минг тонна чой юборган. Кейинги сафларда Кения – 1,6 минг тонна, Вьетнам – 920,4 тонна, Эрон – 369,1 тонна, Шри-Ланка – 280,9 тонна, Ҳиндистон – 267,3 тонна, Россия – 173 тонна, БААдан 130 тонна харид қилинган.