CAEx халқаро кўргазмалар марказидан фоторепортаж
Жорий йилнинг 16–18 июнь кунлари пойтахтимизда V Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади.
Ўтган йиллар давомида мазкур анжуман халқаро ишбилармон доиралар, инвесторлар, давлат идоралари ва молиявий институтлар ўртасидаги мулоқот учун муҳим майдонга айланди. Бугунги кунда форум Марказий Осиёдаги энг йирик инвестиция платформаларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.
Ташкилотчилар маълумотига кўра, форумнинг расмий очилиши арафасида рўйхатдан ўтган иштирокчилар сони 8 минг 300 нафардан ошган. Тадбирда дунёнинг 100 га яқин мамлакатидан минглаб хорижий делегатлар иштирок этиши кутилмоқда.
[gallery-29969]
Бу йилги форум «Инвестициялар барқарорлиги — юксак ишонч омили» шиори остида ўтказилади. Дастурдан геология ва муҳим хомашё ресурслари, «яшил» энергетика, сунъий интеллект, транспорт ва логистика, саноат кооперацияси ҳамда инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга бағишланган сессиялар ўрин олган.
Тошкент халқаро инвестиция форуми 2022 йилдан буён ташкил этиб келинмоқда. Тадбир пойтахтимиздаги CAEx халқаро кўргазмалар маркази ҳамда Congress Hall мажмуасида бўлиб ўтади.
Фарҳод АБДУРАСУЛОВ(сурат),ЎзА