Тожикистон Бош вазири Тошкентга келди
16 июнь куни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигидаги ҳукумат делегацияси расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Очилбой Раматов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Учрашувдан сўнг ҳукумат раҳбарлари ва делегация аъзолари V Тошкент халқаро инвестиция форуми ўтказилаётган жойга йўл олди.

Ташриф доирасида Тожикистон Республикаси делегациясининг форум тадбирларида иштирок этиши ҳамда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Азиза Алимова, Алимурод Мамадаминов (сурат), ЎзА