Бухоро – тарих ва бугун уйғунлашган шаҳар
Қадимий Бухоро ўзининг бетакрор меъморий обидалари, миллий ҳунармандчилик анъаналари ва ўзига хос муҳити билан сайёҳларни мафтун этиб келмоқда. Шаҳарнинг ҳар бир гўшасида асрлар давомида шаклланган бой тарих ва маданий мерос ўз аксини топган.
Айниқса, тунги чироқлар ёғдусида қадимий кўчалар ва тарихий иншоотлар янада жозибали қиёфа касб этади. Меъморий ёдгорликлар, анъанавий савдо расталари ва ҳунармандчилик устахоналари шаҳарнинг ўзига хос муҳитини намоён этади.
Бухоронинг яна бир ўзига хос жиҳати — асрлар оша сайқал топиб келаётган миллий ҳунармандчилик анъаналаридир. Кулолчилик намуналари, қўл меҳнати билан яратилган сопол ҳайкалчалар ва турли безак буюмлари сайёҳлар ҳамда санъат ихлосмандларида катта қизиқиш уйғотади. Уларда халқимизнинг бой маданий мероси ва ҳунармандлар маҳорати мужассам.
Қадимий савдо расталарида ҳам ўтмиш ва бугун уйғунлигини кўриш мумкин. Миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари, эсдалик совғалари, мисгарлик буюмлари, нақшинкор эшик ҳалқалари ва бошқа безаклар Бухорога хос амалий санъат анъаналарини ўзида акс эттиради.
[gallery-32395]
Бугун Бухоро ўзининг тарихий обидалари, бой маданий мероси ва миллий ҳунармандчилик анъаналари билан маҳаллий ҳамда хорижлик сайёҳларни ўзига жалб этмоқда.
Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат), ЎзА