Бунёдкорлик ишлари Уйчи қиёфасини ўзгартирмоқда
Наманган вилояти Уйчи туманида ҳудудлар қиёфасини яхшилаш, замонавий инфратузилмани шакллантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Дўстлик маҳалласидаги Амир Темур кўчасида олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш тадбирлари бунинг амалий ифодасидир.
Айни кунларда мазкур кўчанинг йўл инфратузилмасини замонавий талаблар асосида яхшилаш, савдо ва хизмат кўрсатиш тармоқларини ривожлантириш, аҳоли учун қулай муҳит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Лойиҳа ижроси учун 637 миллион сўм маблағ йўналтирилган бўлиб, қурилиш ишлари «Наманган махсус иншоот қурилиш» МЧЖ томонидан шаҳарсозлик меъёрлари асосида олиб борилмоқда.
[gallery-32706]
Бунёдкорлик тадбирлари якунига етгач, Амир Темур кўчаси замонавий қиёфа касб этиб, аҳоли ва меҳмонлар учун янада обод ва файзли масканга айланади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА