Бозор фоиз ставкаларининг ўзаро ҳаракати
Моҳичехра КУРБОНБЕКОВА докторант Тошкент давлат иқтисодиёт университети Тошкент, Ўзбекистон
Аннотация
Мақолада бозор фоиз ставкаларининг ўзаро бир-бирига боғлиқлиги таҳлил қилинган. Хусусан, пул бозоридаги фоиз ставканинг, тижорат банклари кредитлари ва депозитлари фоизининг Марказий банк қайта молиялаш фоизига ҳамда пул массасига боғлиқлиги ўрганилган.
Таянч сўзлар: монетар сиёсат, пул бозори, пул массаси, қайта молиялаш сиёсати, кредит, депозит, асосий фоиз ставка.