Бўзатовда аҳоли учун бепул тиббий кўриклар ўтказилмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Айни кунларда Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов тумани тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли поликлиникасида “Соғлом турмуш сари” саломатлик марафони ўтказилмоқда.
Марафон доирасида аҳоли учун кенг қамровли бепул тиббий кўриклар ташкил этилган. Республика миқёсидаги тор соҳа мутахассислари туманга ташриф буюриб, фуқаролар саломатлигини чуқур ўрганмоқда.
[gallery-31352]
Жумладан, аҳолига маммология, офтальмология, рентген каби йўналишларда тиббий хизматлар кўрсатилмоқда. Етакчи мутахассислар ва маҳаллий тиббиёт ходимлари ҳамкорлигида ўтказилаётган кўриклардан кўзланган асосий мақсад касалликларни эрта аниқлаш, уларнинг олдини олиш ҳамда аҳолига ўз вақтида зарур тиббий тавсиялар беришдан иборат.
Текширув натижалари замонавий ахборот тизими орқали ягона электрон базага киритилиб, фуқаролар саломатлигини келгусида мунтазам мониторинг қилиш имконияти яратилмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА