Уч авлод — бир мақсад сари
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳридаги 26-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.
Унда “Нуроний” жамғармаси Сурхондарё вилояти бўлими раиси Орзуқул Соатов, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари Фарҳод Боқиев, таълим тизимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган нуроний устозлар, фаол педагоглар ҳамда иқтидорли ўқувчилар иштирок этди.
[gallery-31365]
Учрашувда авлодлар давомийлиги, устоз-шогирд анъаналарини ривожлантириш, ёшларни билим олиш ва эзгу мақсадлар сари руҳлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Нуронийларнинг ҳаётий тажрибаси ва панд-насиҳатлари ёшлар учун муҳим тарбия мактаби экани таъкидланди. Тадбир давомида таълим соҳасида кўп йиллар фаолият юритган фахрий устозларнинг хотиралари тингланиб, уларнинг бой тажрибаси ёш авлод учун ибрат экани қайд этилди.
Таъкидланганидек, бундай уч авлод учрашувлари авлодлар ўртасидаги меҳр-оқибат ва ҳурматни мустаҳкамлаш, ёшларни ватанпарварлик ва миллий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилмоқда. Мазкур эзгу анъана вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида мунтазам давом эттирилмоқда.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА