Болалик – ҳаётнинг энг гўзал фасли
ФОТОГАЛЕРЕЯ
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё бўйлаб кенг нишонланади. Ушбу сана болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг бахтли ва соғлом вояга етиши учун яратилган имкониятларга эътибор қаратишга хизмат қилади.
[gallery-29720]
Юртимизда ҳам болаларнинг ҳар томонлама камол топиши, сифатли таълим ва тарбия олиши, қобилият ҳамда истеъдодини намоён этиши учун кенг шароитлар яратилмоқда.
Фотогалереяда болажонларнинг беғубор кулгуси, қувончли лаҳзалари ва бахтли болалиги акс этган.
ЎзА