Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Васийлик кенгаши йиғилишида муҳим масалалар кўрилди
Юртимизда ижтимоий ҳимояга бўлган эътибор янгича қиёфа касб этиб улгурди. Негаки, илгари сурилаётган инсон қадри тамойили асосида юритилаётган сиёсат бунга амалий ечимлар бермоғи лозим.
Ана шундай ташаббусларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Васийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги масалалар, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда янги ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш йўналишлари муҳокама қилинди.

Йиғилишда Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Марказий бошқаруви раиси К.Абдуллаев ҳам иштирок этиб, кўриб чиқилган масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
Йиғилиш давомида болалар манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар илгари сурилди.
Якунда тизимдаги камчиликлар белгилаб олиниб, натижалар самарадорлигини ошириш чоралари аниқ белгилаб олинди.
Шербек Исломов,
ЎзА