Болалар кулгуси янграган маскан
ФОТОРЕПОРТАЖ
1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Навоий вилояти қишлоқларида яшовчи болаларнинг беғубор болалиги акс этган фотосуратлар жамланмаси тайёрланди.
Фотоларда қишлоқ кўчаларида ўйнаб юрган, табиат қўйнида ҳордиқ чиқараётган, орзу ва мақсадлари билан келажакка интилган болажонларни кўриш мумкин. Уларнинг самимий кулгуси, беғубор табассуми ва табиий ҳолатлари болаликнинг бетакрор лаҳзаларини ифода этади.
Қишлоқ муҳитида улғайиб келаётган ёш авлод меҳнатсеварлик, миллий қадриятларга ҳурмат ва Ватанга меҳр туйғулари билан камол топмоқда. Фотосуратларда ана шу муҳитнинг ўзига хос жозибаси, болаларнинг мусаффо олами ва ҳаётга бўлган қизиқиши ўз аксини топган.
[gallery-29716]
Юртимизда болаларнинг бахтли ўсиб-улғайиши, билим олиши ва ўз иқтидорини намоён этиши учун барча шароит яратилмоқда. Фотокадрларда ҳам ана шу эътибор ва ғамхўрлик самараси намоён бўлади.
Зеро, болалар бахти ва кулгуси янграган юртнинг келажаги ҳам ёруғ ва мустаҳкам бўлади.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА