Навоийда камбағаллик даражаси қисқармоқда
Бугун юртимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ва даромад манбаларини кенгайтириш энг устувор вазифалардан бирига айланган. Бу йўналишда Навоий вилоятида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Энг муҳими, олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида минглаб инсонларнинг ҳаёти, турмуш даражаси ошиб бормоқда. Бу ҳақда вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Лутфулло Хайруллаев мухбиримизга қуйидагиларни гапириб берди:

– 2026 йил бошида вилоятда ижтимоий реестрда турган камбағал оилалар сони 9,8 мингтани ташкил этган бўлса, камбағал аҳоли сони 41,6 минг нафарни, камбағаллик даражаси эса 4,2 фоизни ташкил этган эди. Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида бу кўрсаткичлар сезиларли даражада ўзгарди. Бугунги ҳолатга кўра, камбағаллик даражаси 2,1 фоизгача қисқарди. Бу эса қарийб 23 минг нафар аҳолининг турмуш шароити яхшиланганини англатади.

Камбағалликни қисқартириш ишларини тизимли ташкил этиш мақсадида вилоят ва туман даражасидаги 550 нафардан ортиқ раҳбарларга 13,8 мингта камбағал оила бириктирилди. Натижада ушбу оилаларнинг 72,5 минг муаммоси ҳал этилди. Бу рақамлар маҳаллаларда манзилли ишлаш механизми кучайганини кўрсатади.

Ҳозирги кунда 450 нафар раҳбарга 2 101 та давлат таъминотидаги оила бириктирилган. Ўрганишлар давомида мазкур оилаларда 5 408 та муаммо аниқланган. Шундан 521 таси бандлик, 2 740 таси тиббий хизмат, 731 таси таълим, 711 таси ижтимоий хизматлар, 657 таси яшаш шароити ва 48 таси маҳалла инфратузилмаси билан боғлиқ масалалардан иборат.

2026 йил давомида аҳоли даромадини ошириш мақсадида 5,7 мингта хизмат кўрсатилди. Жумладан, 2 015 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди, 1 839 нафар тадбиркорликка жалб қилинди, 347 нафар касб-ҳунарга ўқитилди, 633 нафарининг норасмий фаолияти легаллаштирилди, 922 та камбағал оиланинг даромадини ошириш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.
Биринчи чоракда 1 401 та оила ва уларнинг 5 736 нафар аъзосини қамраб олиш режалаштирилган эди. Амалда эса 2 482 та оила қамраб олинди. Оила аъзолари сони бўйича кўрсаткич 10 801 нафарга етди.

Оилалар даромадини оширишга қаратилган 3 296 та хизмат кўрсатилди. Шундан 646 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланди, 628 нафарига кредит ва субсидиялар ажратилди, 1 957 нафари тадбиркорликка жалб қилиниб, 65 нафари касб-ҳунарга ўқитилди.
Лойиҳавий ёндашув асосида аҳоли бандлигини таъминлаш ишлари ҳам юқори натижа бермоқда. 2026 йил январь-март ойларида 4,6 минг аҳолини доимий ишга жойлаштириш режалаштирилган бўлса, амалда 5,2 минг нафар фуқаро иш билан таъминланди. Бу режанинг 117 фоизга бажарилганини англатади.

Яратилган иш ўринларининг 658 таси инвестиция лойиҳалари ҳисобига, 1 124 таси хизмат кўрсатиш соҳасида, 173 таси қишлоқ хўжалигида, 184 таси қурилиш соҳасида ташкил этилди. 497 нафар бўш иш ўринларига жойлаштирилди, 2 571 нафар фуқаро тижорат банклари билан ҳамкорликда иш билан таъминланди.
Норасмий иш ўринларини “соя”дан чиқариш бўйича ҳам юқори кўрсаткичларга эришилди. Биринчи чоракда 6,1 мингта иш ўрнини расмийлаштириш режалаштирилган бўлса, амалда 12,9 мингта иш ўрни легаллаштирилди.
Аҳоли даромадини ошириш бўйича ҳам режалар ортиғи билан бажарилди. Биринчи чорак учун 25,7 минг нафар аҳолининг даромадини ошириш режалаштирилган бўлса, амалда 36,1 минг нафар фуқаронинг даромади оширилди. Бу режанинг 140 фоизлик ижросини таъминлади.

Касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш тизими доирасида 749 нафар ишсиз ва банд бўлмаган фуқаро меҳнат бозорида талаб юқори бўлган йўналишларга ўқишга жалб қилинди.
Микролойиҳаларни амалга ошириш орқали ҳам аҳоли бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Биринчи чоракда қиймати 137,2 миллиард сўмлик 503 та микролойиҳа ташкил этилди. Натижада 1 265 нафар аҳолининг бандлиги таъминланди.
Шунингдек, жорий йилда аҳоли даромадини ошириш мақсадида 27,8 миллиард сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. Бу маблағлар ҳисобига 3,9 минг нафар аҳолининг даромадли меҳнат билан шуғулланишига эришилди.
Вилоятдаги 12 та оғир маҳаллага 17 нафар раҳбар бириктирилди. Мазкур маҳаллаларда 512 нафар ишсиз аниқланган бўлса, бугунги кунга қадар уларнинг 295 нафарининг бандлиги таъминланди. Шундан 127 нафари доимий иш билан, 168 нафари эса ўзини ўзи банд қилган.
Иккинчи чорак якунига қадар 2 848 та оила ва 11 614 нафар оила аъзосини хизматлар билан қамраб олиш режалаштирилган. Мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, бу кўрсаткични 4 272 та оила ва 17 421 нафарга етказиш мақсад қилинган.
Жорий йилнинг иккинчи чорагида 8,2 минг нафар аҳолини доимий ишга жойлаштириш, 45,2 минг нафар аҳолининг даромадини ошириш ва 9,3 мингта иш ўрнини “соя”дан чиқариш режалаштирилган.
Шунингдек, иккинчи чоракда 1 679 нафар ишсиз фуқаро касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилади. Юридик шахслар иштирокидаги микролойиҳалар сони 1 352 тага етказилиб, 3 380 нафар аҳолининг бандлиги таъминланади. 180 миллиард сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилиши орқали 5,1 минг нафар аҳоли даромадли меҳнатга жалб қилинади.
Йил якунига қадар оғир маҳаллаларга ажратилаётган 36 миллиард сўм маблағ ҳисобига инфратузилма ва ижтимоий объектлар қурилиши режалаштирилган. Шундан 12 миллиард сўми маҳаллий бюджет, 24 миллиард сўми республика бюджети ҳисобига тўғри келади.
2026 йил якуни билан юридик шахслар иштирокида 3 100 та микролойиҳа амалга оширилиши натижасида 7 750 нафар аҳоли бандлиги таъминланади. Имтиёзли кредитлар ажратилиши ҳисобига 20 мингга яқин аҳоли даромадли меҳнатга жалб қилинади.
Йил якунларига кўра, вилоятда 28 536 нафар аҳолини доимий ишга жойлаштириш, 145 424 нафар аҳоли даромадини ошириш ва 35 138 та иш ўрнини “соя”дан чиқариш режалаштирилган.
Суҳбатдош ЎзА мухбири А.Бўриев.