Болалар фаровонлигига комплекс ёндашув: Самарқанд саммити "Euronews" нигоҳида
Халқаро “Euronews” нашри Самарқандда бўлиб ўтган “Болалар фаровонлигига инвестиция: келажак авлодлар учун барқарор ва адолатли тараққиёт сари йўл” Жаҳон саммити ҳақида мақола эълон қилди.
Унда болалар саломатлиги, таълими ва ҳимоясига инвестицияларни ошириш, шунингдек, уларга кўрсатиладиган хизматларни бола ва оила эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда уйғунлаштириш масалалари ёритилган.
Мақолада, шунингдек, Ўзбекистонда болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, мактабгача таълим қамрови ва инклюзив мактаблар сонининг ўсиши ҳамда Самарқанддаги “Имкон” реабилитация маркази фаолияти ҳақида сўз боради.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА