Бола руҳияти — фақат ота-онанинг эмас, бутун жамиятнинг масъулияти
Бола руҳиятининг соғлом шаклланиши, унинг ўзига бўлган ишончи ва келажакка интилиши, аввало, оиладаги муҳит, ота-онанинг муносабати ва атрофдагиларнинг эътиборига боғлиқ. Бироқ фарзанд тарбияси ва унинг руҳий саломатлигини асраш фақат оиланинг вазифаси эмас. Бу борада таълим муассасалари, маҳалла, мутахассислар ва бутун жамиятнинг ҳам масъулияти катта.
Хўш, бола руҳиятига қандай омиллар таъсир кўрсатади? Унинг ички кечинмаларини англаш, муаммоларини ўз вақтида сезиш ва тўғри ёрдам беришда катталар нималарга эътибор қаратиши керак? Ушбу мавзуда мутахассис билан суҳбатлашамиз.
Мадинабону Насриева, Дониёр Якубов, ЎзА