БМТда тоғли ҳудудлар муаммоси кўтарилди
Қирғиз Республикаси табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазири Ақил Тўхтабоев БМТ Бош Ассамблеяси 81-сессияси доирасида иқлим ўзгариши билан боғлиқ чора-тадбирлар бўйича юқори даражали йиғилишда иштирок этди.
“Кабар” ахборот агентлиги хабар беришича, йиғилишда Париж келишувини амалга оширишни жадаллаштириш, халқаро иқлим ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, иқлим ўзгаришига мослашиш ва ривожланаётган мамлакатлар иқлим молияси ва технологиясидан фойдаланиш имконини кенгайтириш масалалари кўтарилган.
Шунингдек, муз тез эриши, сув ресурслари ўзгариши ва иқлим хавфи кучайишига дучор бўлган тоғли ҳудудлар барқарорлигини ошириш мавзусига алоҳида эътибор қаратилди.
А.Маматов, ЎзА